Қайд этилишича, иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириб борилади, ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади ҳамда малакани баҳолаш методикаси асосида адолатли ва шаффоф тизим жорий этилади.
Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда кўрсатиладиган тиббий хизмат тури ва мураккаблиги, шунингдек эришилган натижага кўра ўзгаришини назарда тутувчи тизим яратилади.
Шунингдек, мактабда фаолият олиб бориши учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш, тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш, умумтаълим мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш ҳам стратегияда қайд этилган.














