Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва – Фарғона йўналишидаги самолёт туман сабаб Наманганга қўнишга мажбур бўлди
«Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг Москва – Фарғона рейсидаги самолёт туман сабаб Наманганга қўнишга мажбур бўлди.
Душанба куни эрталаб Москвадан Фарғонага парвоз қилган «Уральские авиалинии» рейсидаги самолёт аэропортдаги туман туфайли Наманган аэропортига қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди Uzbekistan airports вакили «РИА Новости»га.
«Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг SVR8317 Москва-Фарғона рейси белгиланган аэропортдаги қуюқ туман туфайли соат 7:32 да Наманганга қўнди», — деди Uzbekistan airports вакили.
Унинг сўзларига кўра, рейснинг барча 227 нафар йўловчиси ерусти транспортида Намангандан Фарғонага етказилади, Москвага қайтиш рейсидаги йўловчилар ҳам худди шундай тарзда Фарғона аэропортига олиб борилади. Бу шаҳарлар орасидаги масофа тахминан 80 километрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026