Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Damas машинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Damas машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 3 феврал куни соат 11:10 лар атрофида 4Р-49 автомобил йўлининг Пайариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 9-километрида Damas машинасининг қувват берувчи мосламасида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган. Унгача эса Damas бутунлай яроқсиз ҳолга келган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026