Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зойир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди
Бугун, 7 феврал куни халқ депутатлари Оққўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари таништирилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сессияда қатнашган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари иш бошлаганини маълум қилди.
Бу лавозимга шу вақтга қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Холмирза Ниёзов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январидан декабрига қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Улуғбек Узоқов Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилганди.
Аввалроқ, Оққўрғон тумани ҳокими Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026