Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 8 феврал куни соат 11:38 ларда Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони автотураргоҳида тўхтаб турган «Ваз-2106 Жигули» русумли машинада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, соат 11:40 да 1 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, соат 11:43 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида машинанинг олди, мотор ва салон қисми қисман ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган.

Самарқандда «Damas» машинаси ёниб кетди

Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган «Лада» машинаси ёниб кетди