Муборак туман ИИБ бошлиғи қўлга олингани тасдиқланди. У пора олаётганда қўлга тушган туман ҳокими ўринбосарига шерикликда гумонланмоқда
Қашқадарё вилоят прокуратураси Муборак тумани ИИБ бошлиғи процессуал тартибда ушланганини тасдиқлади. Маълум бўлишича, у жиноят устида қўлга олинган туман ҳокими ўринбосари билан пора олиш учун тил бириктирганликда гумон қилинмоқда.
Вилоят прокуратурасининг қайд этишича, ер ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 80 минг доллар пора талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Яхшиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки терговда У.Яхшиев пора олиш жиноятини Муборак тумани ИИБ бошлиғи Хўжаназар Баҳриев билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланган.
“Дастлабки тергов органи томонидан Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Бахриевнинг содир этилган жиноятга бевосита дахлдорлигини исботловчи етарли далиллар тўпланганлиги сабабли, Бахриев 2022 йил 11 февраль куни жиноят ишида гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, шу куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Бундан ташқари, вилоят прокурорининг фармойишига мувофиқ прокуратура ва ички ишлар идораларининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва уларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишга қаратилган фаолиятини барча туман-шаҳарларда ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
Ишчи гуруҳ томонидан 2022 йилнинг 7-10 февраль кунлари Муборак туман прокуратураси ва ички ишлар бўлимининг бу борадаги фаолияти ҳужжатларни таҳлил қилиш орқали ўрганилган.
Ўрганишлар давомида, туман ИИБнинг терговга қадар текшириш, дастлабки тергов ва жиноятларни фош этиш бўйича фаолиятида бир қатор камчиликлар, хусусан, ўғирлик, безорилик, талончилик ва фирибгарлик каби жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатлари аниқланган”, дейилади вилоят прокуратурасининг Теlegram-каналида эълон қилинган расмий муносабатда.
Баёнотда жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида жиноятдан жабрланган фуқаролардан, шунингдек, терговга қадар текшириш ҳаракатларини ўтказган ИИБ ходимларидан тушунтиришлар олинган. Вилоят прокуратураси томонидан ҳисобдан яширилган 3 та ўғрилик, 3 та безорилик, 1 та талончилик ва 1 та фирибгарлик жиноятлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилгани очиқланган.
Вилоят прокуратурасининг расмий муносабатида жиноятларни яширишга бевосита дахлдорлиги аниқланган шахслар эса жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ёлғон маълумотлар тарқатиш орқали аҳолини чалғитишга ҳаракат қилаётгани таъкидланади. Билдирилишича, вилоят прокурори ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, ҳолат юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.
Аввалроқ Kun.uz Муборак туман ИИБ бошлиғи терговга тортилгани тўғрисида хабарлар тарқалгани, у процессуал тартибда ушланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги давлат идораларида ҳар жума «Миллий либослар куни» ўтказилади
Жамият | 16:18
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид
11:30 / 11.01.2025
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга олинди
18:18 / 03.01.2025
Навоийда “аризачи” Бош прокуратура департаменти ходимларини чув тушириб, тезкор тадбирдаги пулни олиб қочди
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:25 / 02.12.2024