“Транспорт воситаларидан тарқаладиган чиқинди газларнинг атроф-муҳитга, инсон саломатлигига салбий таъсирини айтиб ўтириш шарт эмас. Биргина мисол келтираман. Шаҳарлардаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёри Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 10 микрограмм этиб белгиланган.
Бироқ мамлакатлардаги ҳавонинг сифатини ўрганувчи IQAir ташкилотининг 2020 йил таҳлилига кўра, Тошкент ҳавосининг майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши даражаси 29,9 микрограммни ташкил этиб, Ўзбекистон 106та мамлакат орасида 18-ўринни эгаллаган. 1-ўриндаги Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри ҳавонинг ифлосланиш даражаси 84,1 микрограммдан иборат”, дея Сенат раиси Танзила Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мониторинг: Тошкентда ҳаво сифати борган сари ёмонлашмоқда
Сенат раиси ҳаво ифлосланишини камайтириш учун жамоат транспорти ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгилаш, велосипед ва бошқа моторсиз транспорт турларини ривожлантириш бугунги кун талаби эканини эслатиб ўтди.
“Cўнгги йилларда жамоат транспорти ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда 20та электробус келтирилиб, фойдаланишга топширилди. Лекин бу ҳали етарли эмас. Бу ишларни давом эттириб, бундай турдаги транспорт воситаларини кенгайтириш зарур.
Мамлакатимизда велосипед ва бошқа моторсиз транспорт турларини ривожлантириш, жумладан, пиёдалар ва велотранспорт учун қулай ҳаракатланиш йўлакларини барпо этиш чораларини кўришимиз лозим. Афсуски, бу ишларимиз талаб даражасида деб айтиб бўлмайди. Масалан, велосипед транспорти ҳаракати учун 2018–2021 йиллар давомида биргина Тошкент шаҳрининг 12та кўчасида 77 км узунликдаги велосипед йўлаклари барпо этилган, холос.
Пиёдалар ҳаракатланиш участкаларида велосипед учун йўлаклар ажратиш бўйича давлат стандарти жорий этилмагани сабабли айрим ҳудудларда барпо этилаётган велосипед йўлаклари талабларга мутлақо жавоб бермаслик ҳолатларини кўряпмиз. Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида барпо этилган велойўлак устида бекат қурилган бўлса, Андижон вилоятидаги велойўлакда устун ва дарахтларни кузатиш мумкин”, – дейди Танзила Норбоева.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 4 ноябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, хусусан Тошкент шаҳрида ғайриоддий чанг бўрони














