Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда антирадарлар аниқлай олмайдиган «ақлли» қурилмаларни ўрнатиш бошланади
Наманганда антирадар ускуналар иш бермайдиган «ақлли» лазер қурилмалар намойиш этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Туркиянинг "ÜÇ NOKTA" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси инвесторларини қабул қилди.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг кўп тармоқли фаолиятини амалга ошириб келаётган “ÜÇ NOKTA” компанияси вилоят марказида 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда.
Унга кўра, вилоятда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото ва видео қайд этиш автоматлаштирилган тизимини амалга ошириш учун амалий қадамлар ташланди. Бу йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, қонуний талаблар бажарилиши ва инсон омилини чеклаш, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ўрнатиш ва фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган “ақлли радар системалари”нинг янги авлоди намойиш қилинди. Лазер тизими билан ишловчи ушбу системага қарши ҳар хил антирадар ускуналари иш бермаслиги, тизим йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши таъкидланди.
Аввалроқ, Тошкентдаги барча чорраҳаларга камера ва фоторадарлар ўрнатилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026