Бобурмирзо Облақулов 18 февраль куни Самарқанд шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. 

У 2019 йил майида Самарқанд шаҳри ҳокими этиб тайинланган, 2022 йил 17 февралида лавозимидан озод этилганди. У ҳокимликдан аввал ҳам Самарқанд шаҳрига прокурорлик қилган.

Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Дилмурод Сайидқулов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилган.