2022 йил 13-14 феврал кунлари Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Космонавтлар майдонидаги космонавт Владимир Жонибеков бюсти (“Коинот” ёдгорлиги) атрофидаги гранит плиталари кўчириб ташланди.

Маданий мерос агентлиги “Коинот” ёдгорлиги ҳудуди Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан демонтаж қилинаётганда агентлик хулосаси олинмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан объект жойига чиққан ҳолда ўрганилганда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан объектнинг атрофига ётқизилган мармар (брусчаткалар)нинг алмаштирилиши режалаштирилгани ҳамда маданий мерос объектига асоссиз зиён етказилмагани аниқланган. Қурилиш ишларини рухсатсиз бошлагани учун эса “MIMАR GROUP” МЧЖга огоҳлантириш хати берилган ва жараён тўхтатилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан бу ҳақда сўралганида у аслида бу ишларни Маданий мерос агентлигининг ўзи қилиши кераклигини билдирди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам таъмирлаш ишлари агентлик билан келишмасдан бошланганини тан олди.

“Лекин ҳақиқатан ҳам, таъкидлаш керакки, бу жой маданий мерос объекти экани туфайли ўз талаблари бор. Яъни аввал лойиҳа қилиниши, у эса барча босқичлардан ўтиши керак. Шундан кейингина бундай ишларни бошлаш мумкин”, – деди Абдуҳакимов.

Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, ҳуқуқшунос, Тошкент давлат юридик университети кафедра доценти в.б. Раззоқ Алтиевнинг Kun.uz’га билдиришича, мазкур ҳолатда маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган.

“Коинот” ёдгорлиги ҳукумат қарорига асосан маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган.

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг