Bi1 дўконлар тармоғи Тожикистонга Bi1 брендига тегишли маҳсулотларни экспорт қилишни йўлга қўйди. Auchan ва Bi1 дўконларида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг 340 номдаги маҳсулотлари сотилади.

28 июн куни Schiever президенти ҳамда йирик ОАВ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.Тадбир Ўзбекистон бозорига 2021 йилда кириб келган Франциянинг Bi1 дўконлар тармоғи омборида ўтказилди. Бу ерда иштирокчилар омборхона фаолияти ва Тожикистонга экспорт учун юборилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишишди.

Schiever компания гуруҳига Bi1, Auchan/Ашан ва Kiabi (иккиси ҳам франшиза остида), Schiever Déco, Hоli ва бошқа брендлар киради. Бугунги кунда Schiever дунёнинг 4 давлатида (Франция, Полша, Ўзбекистон ва Тожикистон) фаолият юритади. Айни пайтда Тошкентда Bi1 бренди остида 8та дўкон мавжуд. Айниқса, харидорларга шу бренд савдо белгиси билан ишлаб чиқарилган 13 та тўпламдаги маҳсулотлар яратилди. Мазкур тўпламларда 900 га яқин озиқ-овқат ва бошқаларни кўриш мумкин. Ҳар бир маҳсулот сифат назоратининг бир нечта босқич: дегустация, ишлаб чиқариш аудити ва лаборатория текширувларидан ўтказилади.

Schiever Uzbekistan Харидлар бўлими раҳбари (бу вақтга қадар 9 йил Россиядаги «Ашан»да ЎСБ (ўз савдо белгиси) Харидлар бўлимини бошқарган) Ольга Кондратьева Bi1 савдо белгисида яратилган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди.

Корхона маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан бирга ўз маҳсулотларини экспорт қилишни ҳам йўлга қўймоқда. Биринчи экспорт учун Тожикистон танланди.
Ўзбекистонда чакана савдо тарихида илк марта хусусий савдо белгисига эга маҳсулотларнинг йирик экспорти амалга оширилди. “Қандолат маҳсулотлари”, “Қуруқ нонушталар”, “Чой, кофе, ичимликлар”, “Болалар учун озиқ-овқат ва маҳсулотлар”, “Сабзавот ва мева консервалари”, “Зираворлар”, “Газаклар”, “Уй ҳайвонлари учун егуликлар”, “Маиший кимё ва уй-рўзғор буюмлари”, “Тўқимачилик” тўпламларида 340 номдаги 90 минг дона маҳсулотлар қўшни давлатга юборилди. Бу маҳсулотларнинг барчаси 60 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилади ва мувофиқлик сертификатига эга. Ўзбекистонда яратилган 10 та хусусий савдо белгили маҳсулотлар Тожикистондаги Bi1 ва Auchan дўконларида тақдим этилади. Харидорларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир қадоқда ўзбек, рус ва тожик тилларида маълумотлар мавжуд. Кейинги экспорт тўпламига янги озиқ-овқат маҳсулотлари ва махсус жиҳозларни киритиш режалаштирилган.

















