Худди кинолардагидай: Жиззахда босқинчилар ҳайдовчини тунаб кетишди. У эса ИИБга ёлғон маълумот берди
У аризасида босқинчилар кийими ва телефонига қўшиб 1200 доллар пулини ҳам олиб кетганини айтган. Суриштирув давомида эса пул ўзида қолгани аниқланган.
ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, 2022 йил 22 феврал куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Камангарон қишлоғида яшовчи 31 ёшли Б.Р. Ғаллаорол туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризасига кўра, 22 феврал куни соат 22:30ларда Самарқанд шаҳар “Улуғбек” автошоҳбекатидан ўзига тегишли бўлган Cobalt машинасига Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйиш учун 2 нафар нотаниш йўловчини ўтказган.
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудига етганда орқа ўриндиқда ўтирган йўловчилардан бири ўткир тиғли жисмни унинг бўйин соҳасига тираган. Машинанинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи эса унинг юз ва қорин қисмига муштлаб урган ва машинани тўхтатишни буюрган.
Ҳайдовчи Б.Р. уларнинг талабларини бажариб машинани йўлнинг қатнов қисмида тўхтатиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Номаълум шахслар эса машина салонида бўлган курткасини ҳамда ички чўнтагида бўлган 1 200 доллар ва “REDMI-10S” русумли телефон аппаратини олиб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят Самарқанд вилоятида яшовчи 22 ёшли О.Ш. ҳамда Қашқадарё вилоятида яшовчи 24 ёшли П.Л. томонидан содир этилгани аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.
Тергов давомида қонунбузарлардан телефон аппарати ҳамда олиб кетилган пуллар сўралганда, улар босқинчилик йўли билан қўлга киритган “REDMI-10S” телефон аппаратини Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “Фарҳод” бозорида ўзларига нотаниш бўлган фуқарога 1 миллион сўмга сотиб юборишгани, жабрланувчи аризасида кўрсатган 1 200 доллар миқдоридаги пуллар эса ўғирланмагани, аксинча пуллар жабрланувчининг ўзида экани аниқланган.
Тергов ҳаракатлари давомида айбланувчилар доираси аниқланиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:31 / 29.11.2024
Андижонда машинасида пул олиб юрадиган фуқаро ниқобли шахслар ҳужумига учради
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
18:33 / 27.04.2024
Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди
11:54 / 30.03.2024