Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Жорий йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди.
Меҳмон Ж.Ортиқхўжаевга қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини таъкидлади. Март ойи охирида бўлиб ўтадиган II-стратегик ҳамкорлик бўйича саммит доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилди.
Шу билан бирга, томонлар турк мактабини кенгайтириш учун ер майдонини ажратиш ва Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш ҳамда Тошкентда қурилиш билан шуғулланаётган турк компаниялари масалаларини муҳокама этдилар.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу масалаларнинг ечимида имкон қадар кўмак беришга тайёрлигини билдирди, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
2011 йилда Тошкентдаги Мустафо Камол Отатурк кўчаси Зарафшон деб қайта номланганди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026