Айни вақтда дунё тиббиёти саратонни даволашда анча илгарилаб кетган. Дунёнинг етакчи клиникалари саратонни даволашнинг замонавий усулларини ўз амалиётида муваффақиятли тарзда қўллаяпти. Онкологик касалликларни даволаш бўйича етакчи тиббиёт муассасаларидан бири бўлган “Анадолу” клиникаси ваколатхонасининг Тошкентда ҳам очилиши туфайли мақсадли ва иммунотерапиянинг замонавий технологиялари Ўзбекистон аҳолиси учун янада қулай бўлди.

Аниқ мақсадлар

Саратон хасталиги ўлим кўрсаткичлари бўйича юрак-қон томир касалликларидан кейинги ўринда туради. Туркиянинг “Анадолу” клиникаси онкологи Синан Карааслан экологиянинг ёмонлашуви оқибатида онкологик касалликлар сони ошаётгани, аммо замонавий тиббиётда буни аниқлаш осонлашганини айтди.

“Саратон индивидуал ёндашув асосида даволанади. Ўсимтанинг келиб чиқиши ва хусусиятларига қараб ҳар бир беморга алоҳида даволаш усули тавсия этилади. Унинг генетик мутацияларига қараб, саратон ҳужайраларига мақсадли таъсир кўрсатадиган дорилар танланади”, - деди Карааслан.

Замонавий тиббиётда даволашнинг бу усули мақсадли терапия дейилади. Бу усул соғлом аъзолар ва тўқималарга зарар етказмасдан саратон ҳужайраларининг айрим турларини аниқ нишонга олишда “ақлли” дориларни қўллайди.

Мақсадли терапия ва кимётерапиянинг фарқи нимада?

Анъанавий кимётерапиядан фарқли равишда мақсадли даволашда инсоннинг соғлом ҳужайралари зарарланмайди. Шунинг учун ҳам улардан фойдаланиш жиддий ножўя таъсирларсиз ўсмани назорат қилишга имкон яратади. Кимётерапия муолажалари ўз навбатида барча тез бўлинувчи ҳужайраларга таъсир қилади. Бу жараёнда зарарли ҳужайралар билан бирга соғлом ҳужайралар ҳам зарарланиши эҳтимолдан холи эмас.

“Бизнинг арсеналимизда қўлланадиган дори воситалари кимётерапиядан фарқли равишда сезиларли даражада бошқа органларга камроқ таъсир қилади”, - дейди Карааслан. Унинг қайд этишича, бундай “ақлли” дорилардан фойдаланиш шифокорларга даволашда яхши натижаларга эришишини, беморларнинг соғайиш ва узоқ яшаш имкониятларини кўпайтиради.