Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқиддан сўнг: Жиззахда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимининг яқинларига товон пули тўлаб берилди
Жиззахда 2020 йил августида коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходими Ханифа Саидованинг оила аъзоларига президент қарорида белгиланган 250 млн сўмлик бир марталик тўлов тўлаб берилди.
Ханифа Саидованинг ўғли Азизжон Насруллаевнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 11 март куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан 250 млн сўмлик бир марталик тўлов уларга тўлиғича тўлаб берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 27 январ куни Kun.uz'да “Жиззахда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимининг яқинларига товон пули қачон тўланади?” сарлавҳали мақола эълон қилиниб, унда Ханифа Саидованинг оила аъзоларига президент қарорида белгиланган бир марталик тўловни тўлаб бериш пайсалга солинаётгани, ҳатто уларнинг фойдасига чиқарилган суд қарори ҳам ижро этилмаётгани танқид қилинганди.
Маълумот учун, 2021 йил 1 юнгача амалда бўлган ПҚ-4652-сонли президент қарорида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт ходимига ёки унинг оила аъзоларига 250 млн сўмлик бир марталик тўлов тўланиши белгиланган.
Мавзуга оид
15:32 / 09.06.2026
Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
17:59 / 06.05.2026
Самарқандда хатна фожиаси: соғлом болаларни носоғлом тизим ўлдирди
21:10 / 03.05.2026