Kun.uz мухбири ушбу масканда бўлиб, ишларнинг кетиши ва қуёш электрстанцияси қандай ишлашига гувоҳ бўлди.
Бу Ўзбекистоннинг қуёш нурларини электр энергияга айлантириб берувчи иккинчи фотоэлектрстанциясидир. Юртимизда илк фотоэлектрстанция БААнинг «Masdar» компанияси томонидан Навоий вилоятида қуриб, фойдаланишга топширилган эди.

Навоийдаги илк хусусий фотоэлектрстанциянинг очилиш маросимида президент Ш.Мирзиёев 2025 йилгача Ўзбекистонда камида 50 фоиз электр энергиясини хусусий электрстанцияларида ишлаб чиқариш учун барча имкониятлар яратиб берилишини айтган эди.
Энергетика вазири Алишер Султонов эса 2030 йилга қадар қўшимча энергия қувватларини яратиш ҳисобига умумий ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми 25 фоизга етказилиши, электр энергиясини ишлаб чиқариш учун табиий газ сарфини 16,5 млрд куб метрдан 12,1 млрд куб метргача камайтириш режалаштирилаётганини таъкидлаган эди.
Самарқанддаги фотоэлектрстанция ҳам президент Ш.Мирзиёевнинг Франция Республикасига қилган расмий ташрифи самараси ўлароқ юзага келди. Франциянинг «Total Eren» компанияси 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, станцияни барпо этмоқда.

Иккинчи ФЭС учун танланган маскан Самарқанд шаҳридан кўра Навоий ва Косон шаҳарларига яқинроқ — у Нуробод туманининг олис гўшаларида қурилмоқда. Бу ер бежизга танланмаган. Чўл-дашт ҳудуди ниҳоятда текис, йил бўйи қуёшли кунлари ҳам кўп бўлади. Боз устига, танланган жой магистрал электр тармоқларига ҳам яқин.
Франциялик мутахассис Жорж Жозеф Диаб ўзи бошчилигида маҳаллий 400 дан зиёд ишчилар меҳнати билан барпо этилаётган замонавий электрстанциянинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида шундай деди:

















