Ўзбекистон | 11:30 / 01.04.2022
9069
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда оилавий корхона раҳбаридан пул талаб қилган газ таъминоти бўлими ва СЭОЖСБ ходимлари ушланди

Улардан бири лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш учун, иккинчиси эса мувофиқлик сертификати бериш учун тадбиркордан пул талаб қилган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан “K.L.” оилавий корхона раҳбарининг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, Шароф Рашидов тумани газ таъминоти бўлими лойиҳачиси М.А. қолипли нон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига оилавий корхона раҳбаридан 2,8 миллион сўм олаётганда ушланган.

Шунингдек, Жиззах вилояти Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси лаборатория мудири У.У. “K.L.” оилавий корхонасига ушбу фаолият тури билан шуғулланиш учун мувофиқлик сертификатини танишлари орқали тайёрлаб бериш эвазига тадбиркордан 2,1 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид