Қозоғистон буғдой ва ун экспортини чеклашни режалаштирмоқда
Қайд этилишича, бу чора "маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тегирмончиларга буғдой сотишни хоҳламаётгани" билан боғлиқ.
Қозоғистон ички бозорни ҳимоя қилиш учун буғдой ва ун экспортига вақтинчалик чекловлар киритиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда республика қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди.
"Буғдой ва ун экспортига чекловлар киритиш устида иш олиб борилмоқда", - деди у.
Карашукеевнинг сўзларига кўра, бу чора "маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тегирмончиларга буғдой сотишни хоҳламаётгани" билан боғлиқ.
"Россия буғдой экспортини тақиқлади, вазиятни биламиз, назоратда ушлаб турибмиз. Бизда ички бозор учун буғдой етарли... экспортга ҳам қолади. Экспортёрлар ички бозорга сотишни истамаяпти, экспорт нархи ошишини кутяпти", - деди вазир.
Шу билан бирга, Карашукеев чекловлар қачондан киритилишини айтмади.
Мавзуга оид
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
19:30 / 10.02.2024