Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқаронинг хонадонидан йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар топилди
Самарқанд шаҳрида яшовчи шахснинг хонадони кўздан кечирилганда у ерда 6 килограммдан ортиқ опий ва гашиш гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Самарқанд-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи, 1985 йилда туғилган Ш.У. ва Самарқанд туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган А.Х. маҳаллий фуқарога 49,5 грамм опий гиёҳвандлик моддасини 2 100 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Тадбир давомида ушбу шахслар гиёҳванд моддаларни Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган М.М.дан сотиб олгани аниқланган. Шундан сўнг М.М.нинг яшаш хонадони тегишли тартибда кўздан кечирилганда у ерда 5 килограмм опий ва 1 килограмм гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026