Ўзбекистон | 15:52 / 15.04.2022
27047
2 дақиқада ўқилади

Шоир Нодир Жонузоқ президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди

Дилшод Кенжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шоир Нодир Жонузоқ 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Кўп йиллар «Ёшлик» журналига бош муҳаррирлик қилган. 

У 2018 йил апрелида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари бўлган, 2019 йил декабрида уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Ўз навбатида Дилшод Муталибович Кенжаев бошқа ишга ўтиши ўтиши муносабати билан Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дилшод Кенжаев

Дилшод Кенжаев муқаддам халқ таълими вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, 2021 йил февралида президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

У энди президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Мавзуга оид