Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг 12 апрель куни соат 14:00 ларда Қашқадарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Миришкор тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор суриштирув олиб борилган.

Суриштирувлар жараёнида туманнинг Миришкор маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ф. инсон саломатлиги учун хатарли бўлган уруғлик чигитни 3800-4000 сўмдан сотиб олиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ем маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати

Текширув давомида фуқаро Қ.Ф.дан 105 литр қора ёғ, 20 килограмм ем ҳамда 2500 килограмм дориланган уруғлик чигитлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.