Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Булоқбошидаги туғуруқхонада чақалоқ вафот этди. Бунга шифокорлар лоқайдлиги сабаб бўлгани айтилмоқда
12 апрел куни Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги туғуруқ бўлимига ҳомиладорлик вақти ўтган Омина Маматқулова олиб келинган. Она қорнидаги соғлом чақалоқ туғуруқ вақтида вафот этган.
Омина Маматқулованинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, тунги навбатчиликдаги шифокор ва унинг ёрдамчиси қийналаётганини кўратуриб унга ҳеч қандай ёрдам беришмаган.
Шифокорлар томонидан туғуруқни тезлаштириш учун дори берилган. Етарли қувватга эга бўлмаган она эса жарроҳлик амалиётисиз туғуруқни ўтказишга мажбурланган. Аёл жуда кўп қон йўқотиб, ҳушидан кетгач, операция столига ётқизилган.

«Кучим етмайди, операция қилиб туғдириб оласизларми десам, унашмади. Кучим қолмади. Охири оёғига йиқилдим. Опалар, ёрдам беринглар десам, биз сенга олтинчисини туғ дебмизми, туғасан-да керак бўлса деб бақиришди. Хўжайиним билан гаплаштиришмади, қўлимдан телефонларимгача олиб қўйишди. Ўртада Нодира ва Лола исмли шифокорлар оёқлари орасида эмаклаб юрдим. Қўл узатсам, ҳаром қўлингни ол, деб жеркиб ташлашди», дейди Омина Маматқулова.

Шифохона қайдларида беморнинг ташрифидаги ҳолати ўртача, камқон эканлиги ёзилган. Лекин шифохона туғуруқ бўлими бошлиғи Сайёра Юсупова турли важлар билан беморнинг касаллик варақаси ва бошқа туғуруқдан олдинги таҳлиллар натижаларини Kun.uz мухбирига танишиш учун беришни истамади.
У шифокорларнинг беморларга бу тарзда муомала қилганини изоҳлай олмади. Унинг таъкидлашича, ҳолат бу даражада бўлиши мумкин эмас.

«Навбатчиликда акушерка Лолахон ва шифокор Нодирахон Ашурова бўлган. У ҳолатни мен ҳам сизга ўхшаб эшитяпман. У даражада бўлмаслиги керак. Аёлнинг ҳолатига қараб ёрдам кўрсатилган», дея таъкидлади бўлими бошлиғи.
5 кило туғилган чақалоқ операция жараёнида она қорнидан жонсиз ҳолда олингани қайд этилган. Бироқ бемор ва оила аъзолари бола соғлом бўлгани, айнан туғуруққача бўлган жараёндаги шифокорларнинг бепарволиги оқибатида нобуд бўлганини таъкидламоқда.
Туғуруқ бўлими бошлиғи маълумотларни очиқламагани ва мухбирнинг саволларига жавоб беришдан қочгани шубҳаларни янада орттиради.
Чақалоқнинг она қорнида соғлом бўлгани, аммо туғуруқ вақтида нобуд бўлгани айтилаётган ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиши ва қонуний баҳо берилиши лозим.
Бу масалага яна қайтамиз.
Абдували Қурбонов, Kun.uz мухбири.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Азизбек Исмоилов.
Мавзуга оид
21:02 / 04.06.2026
Туғуруқхонадан жанозагача: Иштихондаги фожиали тўрт кун
18:46 / 29.09.2025
Самарқандда ҳамшира туғуруқхонадан чақалоқ ўғирлаб чиқиб сотиб юборди
16:12 / 05.09.2025
Жиззахдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлардан бири ўғирлаб кетилди
12:10 / 15.08.2025