MM «MUFEED MOLIYA» канали муаллифи Ҳондамир Нусратхўжаев ушбу мақоласида мижозларни харид қилиш частотаси ва суммаси бўйича тоифаларга бўлиб, энг кўп пул келтирадиган мижозларни топиш имконини берувчи тавсиялари билан ўртоқлашади.

RFM-таҳлил – мижозларни уларнинг харид қилиш частотаси ва суммаси бўйича сегментларга бўлиб, энг кўп пул келтирадиган мижозларни топиш имконини берувчи таҳлилий услуб.

RFM аббревиатураси қуйидагича тушунтирилади:

  • Recency — муддат (фойдаланувчиларингиз охирги марта қачон сиздан нимадир сотиб олгани);
  • Frequency — частота (улар сиздан қанчалик тез-тез харид қилиши);
  • Monetary — пул (харидларнинг умумий суммаси).

Мана шу белгиларга кўра, мижозларингизнинг барчасини гуруҳларга бўлиб, уларнинг қай бири сиздан тез-тез ва кўп, қайсилари тез-тез, бироқ кам, кимлар анчадан буён ҳеч нарса харид қилмаганини аниқлаш мумкин.

Ҳар бир гуруҳ билан алоҳида алоқа тикласа бўлади: уларга турлича реклама ва турли e-mail хабарномалар жўнатиб. Масалан, доимий VIP мижозлар гуруҳида махсус таклифлар билан чиқиш қилиш мумкин, анчадан буён харид қилмаётган фойдаланувчиларга эса чоғлантирувчи чегирма бериб, уларга таргетланган рекламани йўналтириш мумкин.

Мижозларни қандай бўлса бўлади?

RFM-таҳлилнинг моҳияти шундаки, улар сўнгги харидини қачон амалга оширгани, харид учун қанчалик тез-тез келиб тургани, уларнинг буюртмаси суммаси нақадар катта бўлганидан қатъи назар, биз барча мижозларни гуруҳларга тақсимлаймиз. Бу белгиларнинг ҳар бири бўйича учта тенг гуруҳ ажратиб оламиз. Ҳар бир гуруҳдагиларга 1 дан 3 гача бўлган сонлар берамиз.

Буюртманинг эскилик муддати бўйича (recency):

  • 1 — азалдан мижозлар;
  • 2 — нисбатан яқиндаги мижозлар;
  • 3 — янги мижозлар.

Тез-тез харид қилиш частотаси бўйича (frequency):

  • 1 — жуда кам харид қилади (аҳён-аҳёнда);