Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда одамларни пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган талаба қўлга тушди
Сирдарёда фуқароларни 3500 доллар эвазига Гулистон давлат университетига киритиб қўймоқчи бўлган талаба ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Гулистон давлат университетига ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон давлат университети талабаси Д.Р. фуқаро Д.Б.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 3 500 АҚШ доллари эвазига ушбу университетга ўқишга киритиш қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. бошқа бир фуқаро С.Э.ни Гулистон давлат университетдаги танишлари орқали ушбу университетнинг Жисмоний тарбия факультетининг 2-босқичидан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:33 / 11.07.2026
Ғиждувон ҳокимидан МСК раисигача – киберфирибгарлар кимларни қандай чув туширган?
10:20 / 11.07.2026
Қашқадарёда фирибгарликда гумонланган мутахассис ушланди
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
20:43 / 05.07.2026