АҚШ ва Арманистон тинч атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолади, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.

Хабарда айтилишича, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтонда Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян билан учрашди. 

Блинкен учрашувда Арманистон билан энергетика хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ташаббуси билан чиқди. 

Учрашув якунида томонлар тинч атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолади.

Қайд этилишича, Блинкен ва Мирзоян шунингдек, Арманистонда демократия ва тартиб ўрнатиш ҳамда унинг қўшни мамлакатлар билан муносабатлари мавзусини муҳокама қилди.