Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси 300 доллар олаётганда ушланди
Ғузор тумани ҳокимининг “Жонбулоқ” МФЙдаги ёрдамчиси Қарши туманида яшовчи фуқарони РШТЁИМ Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, 300 доллар олган вақтда ушланган. У муқаддам вилоят Бандлик бошқармасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.
Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган шахс 300 доллар пора олганида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 12 май куни Ғузор тумани “Жонбулоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Э.Ф. Қарши туманида яшовчи фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 300 доллар олган вақтда қўлга олинган.
Ҳокимлик Э.Ф.нинг бу жинояти унинг ҳоким ёрдамчиси лавозими билан боғлиқ эмаслигини қайд этган.
Ҳокимлик бунга сабаб қилиб, Э.Ф. муқаддам вилоят Бандлик бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлагани, 2022 йил 12 январдан “Жонбулоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш бошлагани, у ҳоким ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилинишида фаолият кўрсатиб келган иш жойидан ижобий тавсифланганини келтирган.
“Коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари фаолияти туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш туман маркази томонидан доимий назорат қилиб борилиб, бу борада учрашув ва тарғибот ишлари ўтказилган. Учрашувлар давомида ҳоким ёрдамчиларидан кафолат хатлари олиниб, жараёнлар тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Шу боис, ҳокимлик Э.Ф. томонидан содир этилган фирибгарлик жиноятини оқлаб бўлмаслигини таъкидлаш билан бир қаторда, унинг мазкур жиноий ҳаракати “Жонбулоқ” МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозими билан боғлиқ эмаслигини маълум қилади”, дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
09:05 / 15.03.2026
Президентнинг ИИВга эътирози, энергетик мустақиллик ва ўпирилган йўл — ҳафта дайжести
09:08 / 13.03.2026