Иқтисодиёт бўйича колумнист, АҚШнинг Жоржтаун университети Халқаро иқтисодиёт факултети талабаси Шаҳзод Йўлдошбоев Kun.uz'га берган интервюсида ислоҳ қилиниши белгиланган Ўзбекистон энергетика тизими ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Субсидиялар бозор мувозанатини бузади”
— Субсидия – давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ, унинг асосий вазифаси бозордаги эркин нархни сунъий равишда тушириб бериш. Сиёсатчилар наздида бу аҳолига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади, шунда одамлар арзонлаштирилган нархда қайсидир маҳсулотни сотиб олишга мушарраф бўлади.
Аксарият иқтисодчиларнинг фикрича, субсидияларнинг энг катта зарари – бозордаги мувозанатни бузиши. Ундан ташқари, иқтисодий ривожланишга таҳдид солади ва ижтимоий тенгсизликни чуқурлаштириб борадиган дастур сифатида кўрилади.
Ҳозир Ўзбекистонда хонадонлар учун 1 кв.соат электр токи нархи 295 сўм, бу тахминан 2,6 центга тўғри келади. Дунё миқёсида бу нарх 7 баробар қимматроқ. Ўртадаги тафовутнинг олдини олиш учун ялпи ички маҳсулотимизнинг 6,6 фоизини субсидия учун ишлатамиз. Солиштириш учун, таълимга ЯИМнинг 5,1 фоизи, соғлиқни сақлашга эса 5,3 фоизи тўғри келади.
Иқтисодиётдаги энг зарарли сўзлар – “имтиёз”, “субсидия” ва “преференция”. Ўзбекистон иқтисодиётида эса бу сўзлар кўп ишлатилади.
Субсидия барча учун баравар бўлса...
— Масалан, иккита қўшни бор. Биттаси ўртача ҳолатда яшайди. Уйи нисбатан кичкина, машинаси йўқ, битта музлаткич ва телевизор ишлатади. Иккинчиси бой, уч қават уйда яшайди. 4та телевизори ва иккита машинаси бор. Уларнинг иқтисодий ҳолати тенг эмас. Лекин номинал жиҳатдан қараганда, давлат томонидан бой оилага кўпроқ ёрдам кўрсатилади.
Хусусан, иккинчи хонадон электр токини 3 баробар кўп ишлатади ва қўшнисига қараганда шунча кўпроқ миқдорда субсидиядан фойдаланмоқда.
Жаҳон тажрибасида эса поғонали ҳисоблаш тизими амал қилади. Бизда ҳам Юнусобод туманида шунақа тажриба ўтказилган















