Самарқандда ИИБ ходими погонини ўзи юлиб ташлаб ёнидаги аёлни айблагани тасвирланган видео тарқалди
ИИБ ходимининг бу хатти-ҳаракати ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан ўрганилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Қўшработ тумани прокуратураси биносида ИИБ ходими аёлга куч ишлатаётиб, погонини ўзи юлиб ташлагани ва аёлни айблагани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати раҳбари маълумот берди.
Унда ёзилишича, ҳодиса 2021 йил 16 июль куни Қўшработ тумани прокуратураси биносида содир бўлган.
Видеода ИИБ ходимлари икки нафар аёлга куч ишлатаётгани тасвирланган. Ходимлардан бири аёллардан бирининг қўлини қайириб олиб кетаётганда ёнидаги шеригига «погонимни юл» деб бақиргани, сўнг погонини ўзи юлиб ташлаб аёлни айблай бошлагани тасвирланган.
«Ҳозирда ҳолат ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан ўрганилмоқда. Ходимнинг ҳаракатлари қўшимча равишда тўлиқ текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эълон қилган маълумотда.
Мавзуга оид
10:17 / 03.12.2024
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
19:09 / 28.10.2024