
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу тадбир сабабли Истиқлол кўчасининг «Баҳор» ресторани олдидан Махтумқули кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми автотранспорт ҳаракати учун соат 6:00 дан 23:00 га қадар ёпилади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади маълумотда.
Бундан олдин «Самарқанд дарвоза» мажмуаси ёнидаги чорраҳада транспорт ҳаракати қисман чекланиши хабар қилинганди.
















