Нархларни манипуляция қилиш бўйича 187 та жиноят иши қўзғатилди – Департамент бошлиғи
Импорт ҳисобига аҳоли учун етказиладиган зарурий озиқ-овқатлар "биринчи қўл" тамойили асосида ўртакашларсиз бозорга чиқарилмоқда.
АОКАда ўтказилган брифингда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, маҳсулотлар арзон ва таклиф юқори бўлган ҳудуддан нарх ошган ҳудудларга интервенция қилиш, яъни маҳсулот миқдорини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Сурхондарё вилоятидан республика ҳудудларига қарийб 6 минг тонна эртаки картошка ва 28 минг тонна янги пиёз ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда бозорларга етказиб берилиши таъминланди.
Ҳозирги вақтда Самарқанд ва Тошкент вилоятларида эртаки картошка ялпи ҳосилга кирган бўлиб, жорий ой 475 минг тонна ҳосил ички бозорга кириб келиши кутилмоқда.
Ҳозирги кунда шакар ва ўсимлик ёғи нархи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда. Ушбу йўналишда бозор механизмлари жорий этилган бўлиб, товар-хомашё биржаси орқали савдога чиқарилиши жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш борасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилмоқда.
Масалан, муқаддам шакар биржа савдоларига 1-2 минг тонна чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда аҳоли эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда 3 минг тоннагача оширилгани айтилади. Ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилган, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилган.
Айрим озиқ-овқат товарлари импорт ҳисобидан қондирилишини инобатга олган ҳолда, йирик импортёрлар томонидан маҳсулотлар мамлакатга келтирилиши қатъий назоратга олинган.
Бу борада имтиёзли фоиз ставкалари билан тақдим этилган кредитлар асосида картошка, ўсимлик ёғи, ун ва шакар хомашёси сотиб олиниши ҳамда мамлакатга олиб кирилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган. Ажратилган кредитлар ҳисобига жами 60 минг тонна картошка, 3 минг тонна гўшт, 1,7 минг тонна ўсимлик ёғи, минг тонна ун, 12,7 минг тонна шакар келтирилди. Ушбу маҳсулотлар “биринчи қўл” тамойили асосида ўртакашларсиз деҳқон бозорларида сотилаётгани билдирилган.
Таъкидланишича, нархларни манипуляция қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизимига путур етказувчи жиноятларга қарши курашиш олиб борилиб, ўтган даврда ушбу йўналишда айбдор шахсларга нисбатан 187 та жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
15:40 / 30.10.2024