Ўзбекистон | 16:16 / 11.06.2022
37017
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга энг кўп туристлар қайси давлатдан келаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонга апрель ойида неча нафар турист келгани ва энг кўп ташриф қайси давлатдан экани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2022 йилнинг апрель ойида 269,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 181,4 минг нафарга ёки 3,1 бараварга ошган.

Ўзбекистонга апрель ойида туристик мақсадда ташриф буюрган фуқароларнинг энг кўп қисми Қозоғистондан келган –  81,2 минг нафар.

Кейинги ўринлардан мос равишда 69,9 минг нафар ва 69,1 минг нафар турист кириб келган Тожикистон ҳамда Қирғизистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

Россия –  29,3 минг нафар; 
Туркия – 4,5 минг нафар; 
Германия – 1,4 минг нафар; 
Франция – 1,2 минг нафар; 
Беларус – 1,2 минг нафар; 
Корея – 900 нафар; 
Буюк Британия – 800 нафар; 
Испания – 700 нафар;
АҚШ – 700 нафар; 
Италия – 500 нафар.

Бундан олдин Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича ҳамон етакчилик қилаётгани хабар берилганди

Мавзуга оид