Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузган рейтинг натижаларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида банк ходимлари 128 та коррупцион жиноят содир этиб, Ўзбекистонда таълим соҳасидан кейинги 2-ўринни эгаллаган.
Бу ҳақда агентлик директори Акмал Бурҳонов 14 июн куни Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар кенгаши мажлисида маълум қилди.
Унга кўра, бир қанча ҳолатларда аҳолини қўллаб-қувватлаш учун турли ижтимоий лойиҳаларга мўлжалланган бюджет маблағлари айрим банк мансабдор шахслари томонидан талон-торож қилинган.
Масалан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 20 млрд сўмдан ортиқ маблағ банк ходимлари томонидан талон-торож қилинган. Талон-торож қилинган маблағлар Миллий банкда 1,3 млрд, Микрокредитбанкда 2,4 млрд, Халқ банкида 3 млрд, Агробанкда 12,3 млрд сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида ҳам 3,5 млрд сўм маблағ ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилмасдан, жиноий схемалар орқали ноқонуний ўзлаштириб юборилган.

Коррупцияга қўл урган банк ходимларининг 5 нафари республика, 74 нафари вилоят ва 597 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги банкларда фаолият юритган. Мазкур жиноятлар оқибатида 354,2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган.
“Биргина Тошкент шаҳрида 2021 йилда 12 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят иши (6 таси – Марказий банк ва унинг қуйи тизими ҳамда 4 таси тижорат банклари ходимлари) судга юборилган.
Хусусан, 7 нафар шахс Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 3 нафар шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 1 нафар шахс Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) ҳамда 1 нафар шахс Жиноят кодексининг 208-моддасида (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) кўрсатилган жиноятларни содир қилишган.
Мазкур жиноятларни содир қилган 12 нафар шахснинг 2 нафари Тошкент шаҳри ва 10 нафари туман даражасидаги банк тизими ходимлари ҳисобланади”, – деди Акмал Бурҳонов.
Аввалроқ Сенат ва Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Норбоева
















