Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилди
Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сариосиё туманида жойлашган сув омбори бўйича бирламчи маълумот тақдим этди.
Ижтимоий тармоқларда Тўпаланг сув омборидан сув чиқаётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бугун, 22 июнь куни соат 08:14 ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган
Тўпаланг ГЭС сув омбор лойиҳаси қуввати 400 млн кубометр, амалда 378,87 млн кубометрни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий секундига 70 кубометр бўлиб, 2022 йил 22 июнь куни ҳозирги вақтда секундига 110 кубометрни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув ҳажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
09:12 / 27.05.2026
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
13:15 / 03.01.2026
Туямўйин сув омбори ҳажми 1 млрд куб метрга кенгайтирилади
12:25 / 08.12.2025