Евроиттифоқ Эрон ва АҚШнинг ядровий келишув бўйича музокараларни тиклашига ёрдам беради. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди

Боррелнинг қайд этишича, у Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан учрашувида АҚШ билан ядровий келишув бўйича музокараларни яқин кунлар ичида тиклаш борасида келишувга эришган. 

«Менинг Теҳронга ташрифимдан асосий мақсад битта – келишувларга янги туртки бериш ва ядровий келишувни керакли оқимга қайтариш», — деди Боррел. 

22 июн куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш учун Теҳронга борганди

У Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан ядровий келишув атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.