Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра  2022 йил 30 июн куни соат 10:50 ларда Бухоро вилояти ЙПХ инспектори ИИВ тасдиқлаган режага мувофиқ, Қашқадарё вилоятидаги махсус рейд тадбирига жалб қилинган.

Ходим Қарши тумани “Навоий” МФЙ ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтда давлат рақами белгиси ечилган ҳолатда ҳаракатланиб келаётган “Нексия-3” машинасига тўхташ ишорасини берган. 

Хабарда айтилишича, ҳайдовчи талабга бўйсунмасдан автомашинасининг олд томони билан инспекторни уриб юборган. Оқибатда ходим тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳуқуқбузар ушланган, у Қарши тумани “Навоий” МФЙда яшовчи фуқаро экани айтилади. Ҳолат Қарши тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.