Жамият | 13:01 / 02.07.2022
13356
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, уч киши тан жароҳати олди

Cobalt машинаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган ISUZU юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 28 июнь куни М-37 Самарқанд-Бухоро автомобил йўлининг Оқдарё тумани Пахтаобод маҳалласи ҳудудидан ўтган 14-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи Х.А. ўз бошқарувида бўлган Cobalt машинаси билан кетаётиб, йўлнинг биринчи қатнов қисмида ўзидан олдинда ўз йўналишида ҳаракатланиб бораётган ISUZU юк машинасининг орқа қисмига урилган.

Оқибатда, Cobalt машинасидаги йўловчилар М.А. ҳамда Ф.А. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Cobalt ҳайдовчиси ҳамда яна икки нафар йўловчи Д.Н. ва О.О. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. 

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Оқдарё тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахслар содир этган ЙТҲда Labo ҳайдовчиси вафот этганди.

Мавзуга оид