Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бектемирда бир неча ХУЖМШ аҳолидан йиғилган 275 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида аҳолидан йиғилган бадал пулларини ўзлаштирган ширкат раҳбарлари аниқланган.
Терговга қадар текширув вақтида “I.L.”, “U.S.” ва “E-S.” номли хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати раҳбарлари ва бошқалар аҳолидан йиғилган жами 275,3 млн сўм мажбурий бадал тўловларини кирим қилмагани маълум бўлган. Бадал тўловлари сифатида йиғиб олинган маблағ ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
18:59 / 09.05.2026
Тошкентда ўйинчоқ машинада автомобил йўлида ҳаракатланган боланинг отаси жавобгарликка тортилди
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13:01 / 03.02.2026
Бектемирдаги «Сувмаш» ҳудудида қора тутун чиқиши бўйича тезкор чора кўрилди
13:16 / 22.01.2026