Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги давлат харидлари порталига Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказишга қанча маблағ сарфлагани ҳақидаги маълумотларни жойлаштирди.

2022 йил март ойида Тошкентда халқаро инвестиция форуми ўтказилган эди. Davletovuz Telegram-канали муаллифи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан давлат харидлари порталига жойлаштирилган маълумотларга эътибор қаратди.

Қайд этилишича, форум доирасида 15 млрд сўмдан ортиқ харидлар амалга оширилган. Хусусан:

  • Sky Events МЧЖ – форумни ташкиллаштириш учун 7 млрд 264 млн сўм;
  • Akfa Dream World МЧЖ (Hilton) – форум доирасида таомлар учун 2 млрд 585 млн сўм;
  • Lyuks Taxi МЧЖ – люкс автомобиллар ижараси учун 2 млрд 53 млн сўм;
  • Interhotel МЧЖ (меҳмонхона) – заллар ижараси ва 1500 кишилик таомлар учун 1 млрд 190 млн сўм;
  • Respublika maxsus aloqa bogʻlamasi ДУК – овоз қурилмалари учун 798,5 млн сўм;
  • Ahadmix-Yastreb МЧЖ – саҳна ва экранлар ижараси учун 457 млн сўм;
  • Akfa Dream World МЧЖ (Hilton) – форум штабига зал ижараси ва таомлар учун 253 млн сўм;
  • Shoraxmat-Fayz оилавий корхонасидан байроқ ижараси учун 398 млн сўм.

“Бундан ташқари, яна бир қатор харажатлар ҳам амалга оширилган. 15 млрд сўмдан ошиб қолар экан”, дея ёзади блогер.