24−26 март кунлари бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумини ташкил этиш учун камида 15 млрд сўм маблағ сарфлангани хабар қилинганди. Ижтимоий тармоқларда мазкур харажатларнинг деталлари муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

15 март куни “Sky Events” МЧЖ ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида қарийб 7,3 млрд сўмлик шартнома тузилган. Шартномада форумни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш, бир қанча бинолар ижараси ва умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Тасдиқланган рўйхатда:

  • бир порция малина 200 минг сўм (ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 230 минг сўм, умумий 100 порция – 23 млн сўм);
  • 1 порция қора икра 6 млн 320 минг сўм;
  • 0,33 мл “Чортоқ” минерал сувининг бир донаси 36 800 сўм (16 июл ҳолатига 500 мл “Чортоқ” минерал суви Korzinka супермаркетларида 6490 сўмдан сотилмоқда);
  • 1,5 литрлик Соса-соlа, Pepsi ва Sprite ичимликларининг ҳар бир донаси 32 200 сўм (Тошкент шаҳридаги тахминий чакана нархи 11 минг сўм);
  • “Viko” ва “Сочная долина” мевали шарбатларининг ҳар бир донаси 48 300 сўмдан (чакана бозор нархи 12-16 минг сўм оралиғида) баҳоланган.

Форумнинг март ойида бўлганлигини инобатга олсак, баъзи мевалар нархи ҳозирги нархлардан қиммат бўлган бўлиши мумкин, аммо юқоридаги ичимлик нархларининг баҳоси ўтган 4 ой давомида деярли ўзгармаган.

24 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва “Lyuks Taxi” МЧЖ ўртасида люкс автомобиллар ижараси бўйича 2 млрд 53 млн сўмлик шартнома