Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда ҳамкорлик бўйича шартномани имзолади
21 июль куни Иссиқкўлда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви доирасида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари «XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида»ги шартномани имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Тожикистон ва Туркманистон президентлари эса мамлакатларидаги процедуралар якунлангач ушбу ҳужжатни имзолашини билдирган.
Етакчилар томонидан «Марказий Осиё давлатларининг кўп томонлама форматдаги ўзаро ҳамкорлиги Концепцияси», «Яшил кун тартиби» минтақавий дастури ҳамда 2022-2024 йилларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди.
Шунингдек, етакчилар Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг «Оролни қутқариш халқаро фонди» президенти ваколатларини узайтиришга доир қарорни ҳам имзолаган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот ҳам қабул қилган.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, навбатдаги маслаҳат учрашуви 2023 йил ёзида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026