Жаҳон | 13:07 / 21.07.2022
20964
2 дақиқада ўқилади

Тўқаев Марказий Осиё етакчилари учрашувларига Россия ва Хитой раҳбарларини чақиришни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларига қўшни давлатлар, жумладан, Россия ва Хитой етакчиларини чақиришни таклиф қилди.

Фото: akorda.kz

Унинг фикрича, Марказий Осиё минтақаси «барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ҳар томонлама ҳамкорлик, тинчлик ва фаровонликнинг кенг ҳудудига» айланиши керак.

«Хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш бўйича ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш учун хавфсизлик кенгашлари котиблари ўртасида мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш механизмини ишга тушириш зарур бўлади. Бундан ташқари, мен ташқи ишлар вазирларига мунтазам равишда, камида олти ойда бир марта минтақавий ва халқаро муаммоларнинг асосий масалаларига мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича учрашувлар ўтказиш вазифасини топширишни таклиф қиламан», — деди у. 

Минтақавий бўлмаган стратегик шериклар билан ҳамкорлик бўйича, Қозоғистон кўп томонлама форматлар доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик концепциясини қабул қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.

«Менимча, биз ўзимизни қатъий географик чегараларга қулфлаб қўймаслигимиз керак. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари ишида бошқа қўшни давлатларнинг, масалан, Россия ва Хитойнинг олий вакиллари таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этишлари мумкин. Ишончим комилки, бу, айниқса, аниқ масалаларни кўриб чиқишда Марказий Осиё мамлакатлари учун фойдали бўлади», — деди Тўқаев. 

 

Мавзуга оид