Ўзбекистон Қозоғистондан пул ўтказмалари бўйича етакчига айланди
Июнь ойида Қозоғистондан 104 миллиард тенгелик 263 мингдан ортиқ транзакция амалга оширилди. Валюталарда ўтказмаларнинг асосий улуши долларда (52,8 фоиз), рублда – 23,5 фоиз ва тенгеда амалга оширилган – 23,5 фоиз.
LS нашри Миллий банк маълумотларига таяниб хабар қилишича, пулнинг катта қисми Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтказилган. Шу тариқа, июнь ойида Ўзбекистонга 36,2 миллиард тенгедан ортиқ маблағ жўнатилган.
Ундан кейинги ўринларда Россия – 22,5 миллиард тенге, Туркия – 20,7 миллиард тенге, Грузия – 7,8 миллиард тенге, Қирғизистон – 4,8 миллиард тенге ва Хитой туради – 3,3 миллиард тенге. Энг кам маблағ Арманистонга – 1,6 миллиард тенге ва Украинага жўнатилган – 859,8 миллион тенгега.
Шу билан бирга, июнь ойида Қозоғистонга хориждан қарийб 92 миллиард тенгелик 176,3 минг транзакция амалга оширилди. Бу ерда пул асосан Россиядан – 66,8 миллиард тенге, Қирғизистон – 6,5 миллиард тенге, Ўзбекистон – 3,9 миллиард тенге ва АҚШдан тушган – 3,4 миллиард тенге. Энг кам маблағ Беларусдан – 592,7 миллион тенге ва Грузиядан ўтказилган – 499,2 миллион тенге.
Айни пайтда, Қозоғистон ҳудудининг ўзида 14 миллиард тенгелик 18,1 минг транзакция амалга оширилган.
Мавзуга оид
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
19:30 / 10.02.2024