10:27 / 05.08.2022
1147

Самарқандда ҳайдовчи Damas машинасига 18 кишини миндириб ҳаракатланди

Йўловчиларнинг бир қисми вояга етмаган болалар бўлган.

Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 4 август куни М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобил йўлининг Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи 11-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан Damas машинаси тўхтатилган.

ЙПХ ходими ҳайдовчининг ҳужжатларини текшираётганда машина салонида жами 18 нафар йўловчилар билан ҳаракатланиб келаётганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 159-банди талабини бузганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Top