Сузувчи шаҳар

Малдив ороллари пойтахти Мале шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудуддаги сув ҳавзаларида 20 минг кишини сиғдира оладиган сузувчи шаҳар қурилмоқда.
Ушбу лойиҳа Голландиянинг Waterstudio архитектура фирмаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 2009 йилда бошланган ва 2027 йилгача тўлиқ якунланиши кутилмоқда.
Сузувчи шаҳарда асосий транспорт воситаси сифатида қайиқлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Бу ерда машиналар умуман бўлмайди, уларнинг ўрнига велосипед, электр самокат ва скутерлардан фойдаланилади.
Қурилаётган сузувчи шаҳардаги кўчмас мулк нархи 150 минг доллардан 250 минг долларгача баҳоланмоқда. Илк харидорлар 2024 йилда оролга кўчиб ўтишлари мумкин бўлади.
Дунёдаги энг енгил ноутбук

Япониянинг Fujitsu компанияси оғирлиги 634 граммга тенг Lifebook WU-X/G2 ноутбукини тақдим этди.
Ноутбукнинг дисплейи 13 дюйм бўлиб, қурилмага Intel Core i5-1235U ёки i7-1255U процессори ўрнатилган. Fujitsu Lifebook ноутбукининг тезкор хотираси 32 ГБ, ички хотираси эса 256 ГБдан 2 ТБгача етказилиши мумкин. У Bluetooth 5.1 ва Wi-Fi 6 симсиз модуллари, SD-карталар учун тирқиш ва веб-камера билан жиҳозланган.
Ноутбук корпуси углерод толасидан ишланган. У Windows 11 операцион тизимида ишлайди.
Fujitsu Lifebook WU-X/G2 базавий модели нархи 1,3 минг доллардан бошланади.
“Ақлли” кўзойнак





















