Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жуда кўп миқдорда пулларни ўзлаштирган МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Пойтахтда «Rayyona Qutlug‘» номли масъулияти чекланган жамият мансабдорларига жиноят иши очилди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
1991 йилда туғилган Э.Э. ва 1988 йилда туғилган З.Г. 2022 йил 10 январь куни «Rayyona Qutlug‘» номли масъулияти чекланган жамиятни ташкил қилиб, 1 август кунига қадар фаолият олиб борган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, улар шу даврда фуқароларга автомашина ҳамда уй-жойларни бошланғич тўловни 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда тўлаб, қолган пулларни 40 иш кунидан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконини берувчи шартлар асосида олиб бериши мумкинлигини билдирган.
Мижозларни ишонтириш мақсадида улар билан шартнома тузган. Бироқ МЧЖ мансабдор шахслари фуқаролар томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларни, дастлабки маълумотга кўра - 2 000 000 000 (икки миллиард) сўмдан ортиқ миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:07
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
08:22
110 минг доллар талаб қилган банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
23:32 / 22.08.2025
Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
19:29 / 22.08.2025