Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шафтоли экспорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда қарийб 16 минг тоннага ошган.
2022 йил 7 ойи давомида Ўзбекистон шафтоли экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қиляпти – 45,5 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғизистон – 4,6 минг тонна;
- Қозоғистон – 2,7 минг тонна;
- Туркманистон – 412 тонна;
- Беларусь – 241 тонна;
- Мўғулистон – 7,1 тонна;
- БАА – 4 тонна.














