Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тўхтаб турган Nexia машинасининг газ баллони портлади
Ҳолат юзасидан Кўкдала туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2022 йил 21 август куни соат 12:00 ларда Кўкдала тумани Сойбўйи маҳалласида яшовчи Э.С. бошқарувида бўлган Nexia машинасига ўрнатилган метан газ баллони тўхтаб турган жойида портлаб кетган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган. Фақат машинага жиддий зарар етиб, у яроқсиз ҳолга келган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарё вилоятида Isuzu автобусига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 15 киши тан жароҳати олганди.
Мавзуга оид
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026
Монакодаги портлашда украиналик миллионер жабрланди
22:05 / 27.06.2026