Тошкентдан Волгоградгача темирйўл орқали бўлган бўлган масофа 2996 километрни ташкил этади. Поезд 60 соат давомида ҳаракатланади.
Бундан олдин Тошкент - Самара йўналишида поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилиши хабар берилганди.
2022 йил 1 октябрдан ҳафтанинг шанба кунлари Тошкент - Самара - Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Поезд Тошкент вокзалидан шанба кунлари соат 19:05 да жўнайди ва душанба куни кечқурун Самарага етиб боради. 2271 километрни ташкил қилувчи йўл 49 соатдан бироз кўпроқ вақтни олади.















