«Номсизтепа» археология ёдгорлигига 4,3 млрд сўм зарар етказилди
Маданий мерос агентлиги томонидан яна бир археология объектига зарар етказаётган шахслар тўхтатилди.
Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари давомида Жомбой туманида жойлашган «Номсизтепа» археологик ёдгорлигига зарар етказиш ҳолати аниқланди.
Ушбу ёдгорлик Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан давлат ҳимоясига олинган.
Ўрганиш натижасида археологик ёдгорлик ғарбий томонидан узунлиги 120 метр, энига 1,5 метр ва баландлиги 1 метр, умумий ҳажми 180 метр куб тупроқ текисланиб олингани аниқланди. Ҳудудий бошқарма томонидан тупроқ қазиб олиш жараёни тўхтатилган ва жавобгарларга нисбатан огоҳлантириш берилган.
Археология объектига етказилган зарар миқдори 4.3 млрд сўм этиб белгиланди ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Мавзуга оид
18:08 / 17.10.2024
Ўзбошимчалик 6,5 йил қамоқ ва қарийб 7 млрд сўмга тушди
23:37 / 14.09.2024
Олимлар 50 минг йил ғорда изоляцияда яшаган неандерталлар қолдиқларини топди
11:37 / 17.08.2024
Шотландия оролларида Ердаги музлик даврига оид муҳим далиллар топилди
10:14 / 09.07.2024