“Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:
- ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтириш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикада чўлланиш олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш, яшил ҳудудларни ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини амалий назорат қилиш;
- ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмон барпо этиш, уларни қайта тиклаш, қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмонлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш;
- республикада ўрмонларни тиклаш ва кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишлари бажарилишини ташкил қилиш;
- ўрмон фондини, фауна ва флорасини ўрганиш ҳамда улар қатъий ҳисобини юритиш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
- ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон қонунчилиги бузилишларидан муҳофаза қилиш;
- манзарали ўсимликлар кўчатлари ва уруғларини сертификатлаш ва стандартлаштириш ягона тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни ташкил этиш;
- ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш, кўчат етиштириш, доривор ўсимликлар тўплаш, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш ва экологик туризмни кенг кўламда ривожлантириш;
- Ўзбекистоннинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;
- чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
- Ўзбекистонда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;














